Усули фиқҳ
Имом Шофеъий умумий қоидалар билан истинбот моҳиятини белгилаб берган киши, деб эътироф этилгани сабабли (гарчи Шофеъийдан кейинги кишиларнинг кўплари фиқҳнинг моҳияти ва жузларини яхшироқ билишса-да), Шофеъий усули фиқҳ илмининг асосчиси бўлган. Шофеъийдан олдинги фиқҳшунослар истинботнинг муайян белгиланган чегараси бўлмаган ҳолда ижтиҳод қилишарди. Улар шариат ҳукмларини, мақсад ва ғояларини тушунишларига ҳамда шариатнинг нусус ва мақсадлари кўрсатган нарсага таянишарди. Чунки бу фиқҳшуносларга шариатни ўрганиб, ҳукмлар моҳиятини англаб, унинг мақсадларини идрок қилиш қобилияти берилган эди. Улар ҳукмларни нусуслардан, нусусларнинг тушунча ва мақсадларидан қўлларида қоида китоблари бўлмасдан истинбот қилишга муваффақ бўлишган эди. Тўғри, Шофеъийдан олдинги фиқҳшунослар, яъни саҳобалар, тобеинлар ва табаа тобеинлардан кейингилар усули фиқҳ борасида сўз юритиб, далил келтиришар ва эътироз ҳам билдиришарди. Алий ибн Абу Толибдан ривоят қилинишича, Алий мутлақ, муқаййад, хос ва омм, носих ва мансух ҳақида сўз юритган. Лекин булар чекланмаган эди. Айрим усули фиқҳ масалалари борасида сўз юритган бу фиқҳшуносларнинг шаръий далиллари бир бирига зид келган пайтда, уларни солиштиришда мурожаат этиладиган умумий қоидалари йўқ эди. Шофеъий усули фиқҳ илмини ишлаб чиқиб, инсонларга шаръий далиллар даражаларини билишда мурожаат қилинадиган серқирра қонунни тузди. Инсонлар орасида Шофеъийнинг «Рисолат» деб номланган китоби усул илмига оидлиги билан машҳур. Лекин «Рисолат» китоби Шофеъий тузган усул илмининг баъзи жиҳатларинигина ўз ичига олади. «Рисолат» китоби усули фиқҳ илмининг баҳсларини тўлиқ қамраб олмаган. Шофеъийнинг «Истеҳсонни ботил қилиш» ва «Жуммоул илм», яъни «Илм жамловчилар» китоблари ҳам мавжуд бўлиб, «Умм» китобида усул илми ҳақида баҳс юритилади.
236-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|